Live
1
Ўзбек

«Реал» Диоманде трансферини эълон қилди

Футбол
6 август, 10:15
Ивуарлик вингер Мадрид клуби тарихидаги энг қиммат трансферга айланди.
«Реал» Диоманде трансферини эълон қилди
Foto: Getty Images

«Реал» «Лейпциг» вингери Ян Диоманде трансферини эълон қилди.

Инсайдер Фабрицио Романонинг ёзишича, келишув қиймати 125 миллион еврони ташкил этди. Бу қиймат бонуслар ҳисобига 140 миллион еврога етиши мумкин. Бу — Мадрид клуби тарихидаги энг қиммат трансфер.

Ивуарлик 19 ёшли футболчи «қаймоқранглилар» билан 6 йиллик шартнома имзолади.

Маълумот учун, Диоманде ўтган мавсумда Бундеслигада 33 ўйинда 12 та гол ва 8 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Вингерга Ла Лига бегона эмас. У 2024/25 йилги мавсумда «Леганес»да ҳаракат қилган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

45+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар