Live
1
Ўзбек

«Рома» Анхелинони Ла Лига клубига ижарага берди

Футбол
6 август, 09:58
29 ёшли ҳимоячи фаолиятини ватанида давом эттиради.
«Рома» Анхелинони Ла Лига клубига ижарага берди
Foto: Deportivo

«Рома»нинг чап қанот ҳимоячиси Анхелино фаолиятини Испанияда давом эттиради.

Испаниялик 29 ёшли футболчи «Депортиво»га 2,5 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқи билан ижара асосида ўтди.

2025/26 йилги мавсумда Анхелино А Серияда атиги 7 та ўйинда майдонга тушиб, икки бор сариқ карточка олган.

Ҳимоячи фаолияти давомида «Манчестер Сити» ва «Лейпциг» клубларида ҳам ҳаракат қилган.

Эслатиб ўтамиз, Анхелинонинг янги жамоаси «Депортиво» бу мавсумда 8 йиллик танаффусдан сўнг яна Ла Лигада ўйнайди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Deportivo de A Coruna Deportivo de A Coruna
  • Рома Рома
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Бугунги янгиликлар