Ўзбекистон чемпионатининг 16-туридан ўрин олган марказий баҳсда 2-ўриндаги «Пахтакор» 3-поғонадаги «Бухоро»ни қабул қилиб, икки тўп фарқидаги устунликни бой берди. Меҳмонлар сафида Родич тривела услубида супергол урди.
Қаторасига иккинчи турда очко йўқотган Камолиддин Тожиев жамоаси 35 очко билан 2-ўринда қолди ва пешқадам «Нефтчи»дан (36) ўтиб кетолмади. «Бухоро» эса 27 очко билан 3-поғонада.
Суперлига. 16-тур
Пахтакор — Бухоро 2:2
6 август, Тошкент, «Пахтакор» стадиони
Голлар: Дилшод Саитов (16), Стефан Чинеду (28) — Владимир Родич (75), Санжар Қувватов (83, автогол).
Пахтакор — Санжар Қувватов, Заид Таҳсин, Муҳаммадқодир Ҳамралиев, Дилшод Саитов, Акмал Мозговой, Достон Ҳамдамов (Айман Ҳусайн, 86), Башар Ресан (Фламарион, 86), Абдурауф Бўриев, Сардор Собирхўжаев, Шерзод Насруллаев, Стефан Чинеду (Ҳожимат Эркинов, 69).
Бухоро — Умид Ҳамроев, Равшан Хайруллаев, Хуршид Мухторов, Шаҳзод Убайдуллаев (Анвар Жўраев, 69), Темур Мамасиддиқов (Асилбек Қайюмов, 74), Жавоҳир Рўзиев (Асад Жўрабоев, 46 (Ника Качарава, 56), Шерзод Эсанов, Муҳаммад Йўлдошев (Шаҳбоз Жўрабеков, 46), Боян Младович, Кирилл Тодоров, Владимир Родич.
Огоҳлантиришлар: Равшан Хайруллаев (42), Ника Качарава (64), Кирилл Тодоров (66).
Суперлига. «Бухоро» «Пахтакор» майдонида камбэк қилиб, икки тўп фарқини йўққа чиқарди
Футбол
6 август, 13:00
Меҳмонлар аъзоси Родич тривела услубида супергол урди.
Foto: UzPFL
06.08.2026
FT
Ўзбекистон Суперлигаси
Пахтакор
2
:
2
Бухоро
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади