«Андижон» клуби 16-турни сафарда Зоминда «Сўғдиёна»га қарши ўтказди. Учрашув 0:0 билан якунланадигандек кўринганди. Бироқ охирги дақиқаларда андижонликлар ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юбориб, 1:0 ҳисобида мағлубиятга учради. Ўйиндан кейин «Андижон» устози Ислом Аҳмедов матбуот анжуманида иштирок этди.
- Ўйинга келадиган бўлсак, тўпни назорат қилдик, ҳужумларга ҳам ўтдик. Барибир бизда ҳужумдаги тажовузкорлик етишмади. Футболчиларимиз борини бериб ҳаракат ва меҳнат қилишди. Бунинг учун уларга ҳеч қанақа эътирозимиз йўқ. Ҳужумни якунлашда камчиликларимиз кўриниб қолди.
- 10 август куни ёзги трансфер ойнаси ёпилади. Жамоада яна янги ўйинчиларни кўришимиз мумкинми?
- Бу масала бўйича раҳбарият билан бирга изланяпмиз. Айниқса, ҳужум чизиғини кучайтириш бўйича истаяпмиз. Бу борада бир-иккита футболчилар билан музокаралар олиб боряпмиз. Барибир уларни ўз жамоалари билан амалдаги шартномалари борлиги учун ушбу жараён бироз қийин кечяпти.
- «Андижон»ни кейинги турда ўз уйида «Нефтчи»га қарши водий дербиси кутмоқда. Бугунги мағлубиятдан кейин футболчиларни руҳлантириш ва бўлажак жиддий учрашувга тайёрлаш режаси қандай бўлади?
- Ҳозирча йигитларимизга икки кунлик дам бердик. Футболдан бироз чалғиб, оиласи билан бирга бўлиб, руҳий томонлама ўзларига келиб олишлари учун шундай қилдик. 9 августдан ўз базамизда йиғилиб водий дербисига тайёргарлик кўрамиз. Бу ўйинни кўриб чиқиб, йўл қўйилган камчиликлар устида кўпроқ ишлаймиз», - дея Аҳмедовнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.
Ислом Аҳмедов: «Ҳужумда тажовузкорлик етишмади»
Футбол
6 август, 14:08
«Андижон» устози жамоасининг мағлубияти ҳақида гапирди.
Фото: Tribuna.uz
06.08.2026
FT
Ўзбекистон Суперлигаси
Сўғдиёна
1
:
0
Андижон