Live
3
Ўзбек

«Барселона» Родри учун янги таклиф тайёрламоқда

Футбол
7 август, 09:34
«Манчестер Сити» каталонияликларнинг дастлабки 45 млн евролик таклифни рад этди.
«Барселона» Родри учун янги таклиф тайёрламоқда
Родри. Foto: DAZN

«Барселона» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Родри учун юборган дастлабки таклифи рад этилганидан сўнг, янги таклиф тайёрламоқда. Бу ҳақда журналист Бен Жейкобс хабар берди.

Манба маълумотига кўра, каталонияликлар 30 ёшли испаниялик ярим ҳимоячи учун тахминан 45 млн евро таклиф қилган. Бироқ «Манчестер Сити» бу суммани етарли деб ҳисобламаган ва футболчи учун камида 75 млн евро талаб қилмоқда.

Шу билан бирга, «Барселона» трансферни амалга ошириш бўйича оптимизмни сақлаб қолмоқда. Хабар қилинишича, клуб яқин вақт ичида яхшиланган таклиф билан чиқади. Родри эса шахсий шартнома шартлари бўйича каталонияликлар билан келишувга эришган.

Айни пайтда Испания матбуотида Родрининг «Реал»га ўтиш варианти деярли кун тартибидан чиққанини ёзмоқда. Marca нашрининг хабар беришича, мадридликлар ҳеч қачон «Манчестер Сити»га расмий таклиф юбормаган. Клуб футболчининг вакиллари билан музокара ўтказган бўлса-да, Родри «Барселона»нинг ўйин услуби ва жамоа муҳити ўзига кўпроқ мос келади, деб ҳисоблаган.

Шу боис «Реал» раҳбарияти бу трансфер амалга ошмаганини фожиа сифатида қабул қилмаяпти. Нашрнинг таъкидлашича, клуб таркибни деярли шакллантириб бўлган ва фақат фавқулодда вазиятдагина трансфер бозорида яна фаоллашиши мумкин.

Ҳозирча Родрининг келажаги бўйича ҳеч қандай расмий келишув эълон қилинмаган. Бироқ сўнгги хабарларга кўра, «Барселона» музокараларни давом эттириш ниятида ва ёзги трансферлар дарчаси ёпилгунига қадар испаниялик ярим ҳимоячини ўз сафига қўшишга умид қилмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Сити Манчестер Сити
  • Барселона Барселона
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

10+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар