«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Маркус Рашфорд ва дарвозабон Андре Онананинг маоши бир йил ичида 25 фоизга ошди. Бу ҳақда The Telegraph хабар берди.
Манбага кўра, маошларнинг ошиши «қизил иблислар»нинг ўтган мавсум якунларига кўра Чемпионлар лигасига йўлланма олгани билан боғлиқ.
Қизиғи шундаки, Рэшфорд ҳам, Онана ҳам 2025/2026 йилги мавсумда «қизил иблислар» таркибида бирор дақиқа ҳам майдонга тушмаган. Англиялик ҳужумчи «Барселона» клубида ижара асосида ўйнаган бўлса, камерунлик кипер «Трабзонспор» сафида мавсумни ўтказди.
Шу тариқа, Маркуснинг йиллик маоши 18 миллион евродан ошди. Энди жамоа Чемпионлар лигасига чиқса, футболчи маошининг оширилиши учун мавсум давомида учрашувларнинг камида 60 фоизида иштирок этиши талаб қилинади.
Шу сабабли ҳужумчи Жошуа Зиркзее маошининг оширилишидан умид қила олмади. Рэшфорд ва Онананинг шартномалари эса ушбу янги қоидалар жорий этилгунига қадар тузилган.