Live
1
Ўзбек

Руслан Розиев — «Қизилқум» футболчиси

Футбол
7 август, 14:56
Розиев эндиликда «олтин изловчилар» шарафини ҳимоя қилади.
Руслан Розиев — «Қизилқум» футболчиси
Фото: Қизилқум ПФК

«Қизилқум» клуби ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида навбатдаги трансфер амалга оширилди. Фаолияти давомида Беларусиянинг «Нефтан», Қирғизистоннинг «Бишкек Сити», «Пахтакор», «Металлург» ҳамда «Нефтчи» жамоаларида фаолият юритган Руслан Розиев эндиликда «олтин изловчилар» шарафини ҳимоя қилади.

24 ёшлик ҳужумчи «Пахтакор» клуби академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Фаолияти давомида 75 дан ортиқ ўйинда майдонга тушиб 20 дан зиёд гол уришга эришган.

«Русланга жамоамиздаги фаолияти давомида омад тилаб қоламиз», - дейилади клуб хабарида.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Кизилкум Кизилкум
Бугунги янгиликлар