«Милан» бош мураббийи Рубен Аморим «Челси» клубига қарши ўртоқлик учрашуви олдидан «кўклар» устози Хаби Алонсо ҳақида фикр билдирди.
«Хаби Алонсо? У жуда яхши мураббий ва менимча, унинг ғоялари кўп. Мен «Байер»нинг кўплаб ўйинларини кўрганман ва биз ҳам бир хил тизимда кўп учрашувлар ўтказганмиз, десак бўлади.
Иккимизнинг ҳам аввалги иш жойларимизда қийинчиликлар бўлган. Шунинг учун ўхшаш жиҳатларимиз кўп. Унга фақат омад тилайман, айниқса, бир хил мусобақаларда иштирок этмаётган эканмиз. Шу боис у истаган барча совринларни қўлга киритиши мумкин — у бунга муносиб.
Менимча, Хаби ҳақиқатан ҳам жуда яхши мураббий», — дея Аморимнинг сўзларини La Gazzetta dello Sport келтирди.