Live
4
Ўзбек

Родри трансфери барбод бўлгач «Реал» бошқа яримҳимоячи сотиб олмайди

Футбол
7 август, 13:57
Мадридликлар яримҳимоя чизиғини ўз имкониятларидан келиб чиқиб кучайтиришни режалаштиряпти.
Родри трансфери барбод бўлгач «Реал» бошқа яримҳимоячи сотиб олмайди
Foto: AFP via Getty Images

«Реал» Родри трансфери амалга ошмаганидан кейин таянч ярим ҳимоячи сотиб олиш режасидан воз кечди. Испаниянинг Cope.es нашрининг ёзишича, клуб раҳбарияти мавжуд таркиб янги мавсум вазифаларини бажариш учун етарли, деб ҳисобламоқда.

Манба маълумотига кўра, Родри «Барселона»ни танлашга қарор қилгани ҳақида «Реал» раҳбариятини шахсан ўзи хабардор қилган. Жаҳон чемпионати тугагач, мадридликлар футболчига биринчи бўлиб таклиф билан чиққан эди ва дастлаб трансфер амалга ошиши мумкин, деган фикр устунлик қилган. Бироқ кейинчалик испаниялик ярим ҳимоячи қарорини ўзгартириб, каталонияликлар лойиҳасини маъқул кўрган.

Нашрнинг таъкидлашича, «Реал»да футболчининг қарори ҳурмат билан қабул қилинган. Клубда «ўзи ўйнашни истамайдиган футболчини таклиф қилишдан маъно йўқ», деган позиция устувор ҳисобланади. Шу боис Родри варианти ёпилганидан кейин раҳбарият бошқа таянч яримҳимоячи қидиришга ҳам эҳтиёж кўрмаяпти.

Мадридликлар жамоада бу позицияда ўйнай оладиган футболчилар етарли, деб ҳисобламоқда. Нашр ёзишича, бош мураббий Жозе Моурино марказий ярим ҳимояда Бернарду Силвадан фойдаланишни режалаштирган. Португалиялик футболчига бу чизиқда ҳаракат қила оладиган бошқа ярим ҳимоячилардан бири шерик бўлиши мумкин.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

10+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар