«Манчестер Юнайтед» «Реал»нинг икки нафар яримҳимоячиси Орелиен Чуамени ва Эдуардо Камавингага қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда El Nacional хабар берди.
Англия гранди анча вақтдан буён ҳар икки франциялик футболчига даъвогар клублар қаторида тилга олинмоқда. Қайд этилишича, «қизил иблислар» шу ёзда «қаймоқранглилар»нинг ҳар икки яримҳимоячисини ҳам ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
«Реал» икки футболчининг эҳтимолий трансферидан жами 150 миллион евро ишлаб олишни режалаштирмоқда. Бу маблағ «Манчестер Сити»дан Родри трансферини амалга оширишга йўналтирилиши мумкин.
Шунга қарамай, Чуамени ва Камавинга ҳозирча Мадридда қолишни афзал кўрмоқда. Бироқ «Манчестер Юнайтед»нинг қизиқиши аниқ таклиф босқичига ўтса, вазият ўзгариши мумкин.
Аввалроқ «қизил иблислар» «Борнмут»нинг икки марказий яримҳимоячисини «нишонга олгани» маълум қилинганди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади