Умид Эргашев мавсумнинг иккинчи қисмини «Хоразм» клубида ўтказади.
Воҳа жамоаси ОКМКга тегишли 27 ёшли дарвозабонни ижага олди.
Эргашев қишда Олмалиқ клуби сафига қўшилганди, аммо Миржалол Қосимов жамоаси сафида бирорта ўйинда майдонга тушмади.
Дарвозабон ўтган мавсумда «Навбаҳор» сафида ҳаракат қилиб, Суперлигада 12 ўйинда майдонга тушган ва уларнинг 4 тасида дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолганди.
Эргашев «Насаф» тарбияланувчиси саналади ва фаолиятининг катта қисмини айнан Қарши клубида ўтказган.
«Хоразм» Умид Эргашевни ижарага олди
Футбол
6 август, 08:19
27 ёшли посбон мавсумнинг иккинчи қисмини Воҳа клубида ўтказади.
Foto: FC OKMK