Live
1
Ўзбек

«Ал Ҳилол» «Барселона» яримҳимоячиcи трансфери бўйича келиша олмаяпти

Футбол
7 август, 13:28
Испаниялик футболчи Марк Касадо ҳали ҳам Саудия Арабистони клуби қизиқишига сабаб бўлмоқда.
«Ал Ҳилол» «Барселона» яримҳимоячиcи трансфери бўйича келиша олмаяпти
Фото: Getty Images

Саудия Арабистони вакили «Барселона» яримҳимоячиси Марк Касадога бўлган қизишини йўқотмаган.

Аввалроқ топ чемпионатда фаолиятини давом эттириш ниятида эканлигини таъкидлаганига қарамай, 22 ёшли испаниялик футболчи «Ал Ҳилол» сафига кўчиб ўтиш вариантига ижобий руҳда қарамоқда. Шунга қарамай, журналист Ферран Мартинеснинг сўзларига кўра, Саудия клуби ҳали яримҳимоячи бўйича талабни қондиришга тайёр эмас: «кўк-анорранглилар» ўз ёшлар академияси тарбияланувчиси трансферидан камида 30 миллион евро ишлаб олишни хоҳламоқда.

Transfermarkt портали Марк Касадонинг актуал трансферини 18 миллион еврога баҳоламоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Аль-Хиляль Аль-Хиляль
Бугунги янгиликлар