Тошкентда ўтаётган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг 10 август кунги баҳслари Ўзбекистон жамоаси учун омадли кечди.
Мезбонлар кун давомида 3 та олтин, 6 та кумуш ва 1 та бронза медалларига сазовор бўлишди.
🥇 Олтин медал:
- 57 кг: Маржона Абдумуталова (ёшлар, даст кўтариш)
- 61 кг: Зиёда Худойқулова (ёшлар, даст кўтариш)
- 61 кг: Муниса Болтаева (ўсмирлар, силтаб кўтариш)
🥈 Кумуш медал:
- 57 кг: Зарина Абдуллаҳакова (ўсмирлар, даст кўтариш)
- 57 кг: Маржона Абдумуталова (ёшлар, силтаб кўтариш)
- 57 кг: Маржона Абдумуталова (ёшлар, икки кураш)
- 61 кг: Муниса Болтаева (ўсмирлар, икки кураш)
- 61 кг: Зиёда Худойқулова (ёшлар, силтаб кўтариш)
- 61 кг: Зиёда Худойқулова (ёшлар, икки кураш)
🥉 Бронза медал:
- 61 кг: Муниса Болтаева (ўсмирлар, даст кўтариш)
Аввалроқ иккита бронза медали қўлга киритилганди.
Оғир атлетика. Ўзбекистонлик ўсмирлар Осиё чемпионатида яна 10 та медал қўлга киритишди
Бошқа спортлар
10 август, 15:35
10 август кунги баҳслар мезбонлар учун омадли бўлди.
Foto: Olympic uz