Бугун
8
Ўзбек

Эндрик «Реал»да қолади

Футбол
10 август, 16:24
Бундай қарорни уч томон биргаликда қабул қилишган.
Эндрик «Реал»да қолади
Foto: Getty Images

Эндрик бу ёзда «Реал»ни тарк этмайди.

20 ёшли ҳужумчи Мадрид клубида қолади ва асосий таркибдан жой олиш учун курашади. Бундай қарорни футболчининг ўзи, «Реал» раҳбарияти ҳамда бош мураббий Жозе Моуринио биргаликда қабул қилишган.

Бразилиялик форвардга Европанинг бир нечта клублари, жумладан, «Астон Вилла» ва «Рома» қизиқиш билдирганди.

Эслатиб ўтамиз, Эндрик ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини «Лион»да ижара асосида ўтказди ва 21 та баҳсда 8 та гол урди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Бугунги янгиликлар