Пролига турнир жадвалида пешқадамлик қилаётган «Орол» клуби яна бир хорижлик футболчи билан шартнома имзолади.
Нукус клуби россиялик яримҳимоячи Руслан Аскеров билан битим имзолади. 25 ёшли футболчи бунга қадар Грузиянинг «Мерани Мартвили» жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келаётганди.
Аскеров фаолияти давомида «Балтика» (Россия), «Слоним» (Беларус), «Осиновичи» (Беларус) ва «Лида» (Беларус) жамоалари шарафини ҳимоя қилган.
Бу мавсумда эса Грузиянинг иккинчи даражали лигасида 13 та беллашувда майдонга тушиб, 1 та гол урган ва 2 та ассистни қайд этган.