Live
1
Ўзбек

Ҳожимирзаев «Нефтчи» таклифини рад этиб, «Динамо»да қолишга қарор қилди

Футбол
10 август, 14:51
У ўтган йиллар давомида «Насаф» ва «Навбаҳор» таклифини ҳам рад этганди.
Ҳожимирзаев «Нефтчи» таклифини рад этиб, «Динамо»да қолишга қарор қилди
Фото: Динамо ПФК

Бугун, 10 август соат 23:59да Суперлигада ёзги трансфер ойнаси расман ёпилади.

Трансфер ойнасининг сўнгги кунларида амалдаги чемпион «Нефтчи» Элит ОЧЛ баҳслари олдидан Суперлига тўпурарларидан бири бўлиб турган Анваржон Ҳожимирзаевни ўз сафига қўшиб олиш учун курашди.

Аммо Фарғона клубининг молиявий яхши таклифларига қарамай, 31 ёшли голеадор «Динамо»да қолишга қарор қилган. Самарқанд клуби ҳам «Нефтчи»нинг Ҳожимирзаев бўйича таклифини рад этган.

Маълумот учун, Ҳожимирзаев сўнгги уч мавсумдан буён Вадим Абрамов қўл остида «Динамо» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У ўтган йиллар давомида «Насаф» ва «Навбаҳор» таклифини ҳам рад этганди

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Динамо Динамо
  • Нефтчи Нефтчи
Бугунги янгиликлар