Live
1
Ўзбек

Симеоне: «Гризманнинг «Атлетико» тарихидаги ўрнини тўлиқ англаб етганимиз йўқ»

Футбол
10 август, 14:50
Мадрид клуби устози жамоани тарк этган франциялик ҳужумчи ҳақида илиқ фикрлар билдирди.
Симеоне: «Гризманнинг «Атлетико» тарихидаги ўрнини тўлиқ англаб етганимиз йўқ»
Foto: Getty Images

«Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоне Антуан Гризманн ҳақида илиқ фикрлар билдирди.

Бу ёзда франциялик ҳужумчи Мадрид клубини тарк этиб, МЛСда иштирок этувчи «Орландо Сити»га ўтганди.

«Қизларим — унинг фарзандлари билан дўст. Антуаннинг характери ва ҳеч биримиз ҳеч қачон чегарадан ўтмаганимиз туфайли ўртамизда доимо ажойиб муносабатлар бўлган. Чунки чегарадан ўтсанг, ортга қайтишнинг иложи қолмайди. Мен даҳо билан ишлаш имкониятига эга бўлдим. У ҳақида гапириш мен учун ёқимли.

Дастлаб унга осон бўлмади. Билбаодаги ўша ўйингача ярим йил давомида қийинчиликларга дуч келди. «Барселона»дан қайтганидан сўнг мухлислар унга нисбатан талабчан бўлишди, чунки улар футболчиларнинг клубга содиқлигини намойиш этишини исташарди. У ўз истеъдоди туфайли голлари билан бизни хурсанд қилишда давом этди. Биз ҳали ҳам Антуаннинг «Атлетико» тарихидаги ўрнини тўлиқ англаб етганимиз йўқ»,
— деди Симеоне France Football нашрига берган интервюсида.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Атлетико Мадрид Атлетико Мадрид
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Янги муҳокама

Telegram’да биринчи бўлиб фикр билдиринг

Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар