Live
1
Ўзбек

«Реал» янги футболчиларнинг рақамларини маълум қилди

Футбол
10 август, 12:38
Кукуреля, Конате, Думфрис, Силва, Диоманде, Эспи рақамларини билиб олишди.
«Реал» янги футболчиларнинг рақамларини маълум қилди
Foto: Getty Images

«Реал» 2026/27 йилги мавсум учун футболчиларнинг рақамларини эълон қилди.

Ҳимоячи Ибраима Конате Мадрид клубида 16-рақамда ўйнайдиган бўлди. Бошқа ҳимоячилардан Марк Кукуреля 17-рақамни, Дензел Думфрис эса 24-рақамни олди. Яримҳимоячи Бернарду Силва 20-рақамда ҳаракат қилса, Ян Диоманде 25-рақамда, Карлос Эспи эса 19-рақамда майдонга тушади.

Раул Асенсио Даниэл Карвахал кетганидан сўнг бўшаган 2-рақамни олди. Дин Ҳейсен эса Давид Алаба ўйнаган 4-рақамда ҳаракат қилади. «Лион»даги ижара муддатидан сўнг «Реал»га қайтган Эндрик яна 9-рақамни танлади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

5+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар