Live
1
Ўзбек

Расман! Қувондиқ Рўзиев – «Бухоро» футболчиси

Футбол
10 август, 12:13
32 ёшли футболчи мавсумнинг биринчи қисмини «Навбаҳор»да ўтказганди.
Расман! Қувондиқ Рўзиев – «Бухоро» футболчиси
Фото: UzPFL

«Бухоро» клуби трансфер ойнасининг сўнги кунида тажрибали футболчи Қувондиқ Рўзиевни ўз сафига қўшиб олди.

32 ёшли футболчи мавсумнинг биринчи қисмини «Навбаҳор»да ўтказганди.

Рўзиев фаолияти давомида «Локомотив», «Турон», «Қўқон-1912», «Сри Паҳанг» (Малайзия) ва «Нефтчи» каби клублар сафида тўп тепган. Рўзиев футболчилик фаолиятида 300 дан ортиқ расмий беллашувларда майдонга тушган.

«Клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби Қувондиқ Рўзиевнинг улкан тажрибаси ва маҳоратига, янги марраларни забт этишда, ҳал қилувчи паллаларда ишончли ўйин кўрсатиб, жамоанинг ғалабалари ва ютуқларини мустаҳкамлашда муҳим рол ўйнашига ишонч билдиради», - дейилади клуб хабарида.

Бугунги янгиликлар