Live
1
Ўзбек

«Навбаҳор» Муҳаммадқодир Ҳамралиевнинг трансферини эълон қилди

Футбол
10 август, 13:02
25 ёшли футболчи «Пахтакор»дан «лочинлар» сафига келиб қўшилди.
«Навбаҳор» Муҳаммадқодир Ҳамралиевнинг трансферини эълон қилди
Фото: Навбаҳор ПФК

Ўзбекистон миллий миллий жамоаси аъзоси Муҳаммадқодир Ҳамралиев «Навбаҳор» билан шартнома имзолади.

25 ёшли футболчи «Пахтакор»дан «лочинлар» сафига келиб қўшилди. У фаолияти давомида «Динамо», «Олимпик» жамоаларида ўйнаган. 2023 йилдан бери «шерлар» либосида тўп тепиб келаётганди. Бундан ташқари, Муҳаммадқодир Ҳамралиев Ўзбекистон U23 (2021-2024) ўйнаган. Шунингдек, 2023 йилдан буён Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоси ҳисобланади.

«Муҳаммадқодир Ҳамралиевга «Навбаҳор» таркибида ёрқин ўйинлар намойиш этиб, «лочинлар»нинг зафарларига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшишига тилакдошмиз», - дейилади клуб хабарида.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Навбаҳор Навбаҳор
Бугунги янгиликлар