Эрон миллий жамоаси аъзоси Муртазо Пуралиганжи «Пахтакор» футболчисига айланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
«Эронлик тажрибали ҳимоячи жамоамиз билан йил охиригача мўлжалланган шартнома имзолади. 34 ёшли ҳимоячи фаолияти давомида Эроннинг «Нафт» ва «Персеполис», Хитойнинг «Тианжин» ва «Шенжен», Қатарнинг «Ас Садд» ва « Ал Араби», Белгиянинг «Юпен» клубларида ўйнаган. Клублар сафида у 300 га яқин ўйинларда майдонга тушган.
Эрон миллий жамоаси сафида Муртазо 54 баҳсда 3 гол муаллифига айланган. У 2018 ва 2022 йилги жаҳон чемпионати финал босқичларида асосий футболчи сифатида иштирок этган. Қайд этиш лозим, Пуралиганжи жамоамизга «Персеполис»дан эркин агент мақомида келиб қўшилди.
Биз Пуралиганжи ўзининг бой тажрибаси ва ишончли ўйинлари билан жамоамизга ёрдам беришига ишонамиз.
«Пахтакор»га хуш келибсан, Муртазо», — дейилади хабарда. Аввалроқ Ироқ миллий жамоаси ҳужумчиси Айман Ҳусайн «шерлар» билан шартнома имзолагани маълум қилинганди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади