«Барселона»нинг нидерландиялик яримҳимоячиси Френки де Йонг «Манчестер Сити» футболчиси Родри Эрнандесни харид қилиш қарорини тушунмади. Бу ҳақда The Touchline хабар берди.
Маълум қилинишича, де Йонг «Барселона» испаниялик таянч яримҳимоячисини ўз сафига қўшиб олиш истагида эканини билгач, ҳайрон қолган. Френки Родри келган тақдирда асосий таркибдаги ўрнини йўқотиши мумкин деб ҳисобламоқда.
Айни пайтда де Йонг жароҳатидан тикланишда давом этмоқда. 29 ёшли яримҳимоячи ўтган мавсум барча турнирларда 38 та ўйинда иштирок этиб, 1 гол урди ва 8 ассист амалга оширди.
Аввалроқ де Йонг «Барселона»дан кетиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга жавоб берганди.