Эртага, 11 август куни «Пахтакор» Элит ОЧЛ саралаш босқичи доирасида Иорданиянинг «Ал Ҳусайн» клубига қарши майдонга тушади. Ушбу баҳс олдидан меҳмонлар бош мураббийи Аҳмад Ҳайел Иброҳим ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Ассалому алайкум барчага. Матбуот анжуманига ташриф буюрган барча журналистларга миннатдорчилик билдираман.
Биз ўйинга яхши тайёрландик. Техник ва жисмоний тарафлама кўпроқ машғулот олиб бордик. Фақат бизда футболчиларнинг кечроқ етиб келгани бироз муаммо бўлди.
Ҳозирда Иордания футболи ривожланиш босқичида ва биз ҳам буни муносиб натижалар билан давом эттирмоқчимиз.
«Пахтакор» жуда ҳам кучли жамоа. Шунга қарамай, биз ҳам имкон қадар ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.
Элит ОЧЛда иштирок этадиган илк Иордания клуби бўлишимиз мумкин. Лекин биз ҳали мавсумни бошламадик, рақибимиз эса мавсумнинг авж қисмида ва бизга қараганда ўйин амалиёти бўйича яхшироқ ҳолатда.
Шундай бўлишига қарамасдан, биз охиригача курашамиз ва мамлакатимиз футболи учун тарих яратишга интиламиз.
Риаскос билан икки ҳафта олдин шартнома имзоладик. Унинг жамоага келиб қўшилганига эса бир ҳафта бўлди.
Умид қиламанки, Брайан бизга ҳар тарафлама фойда келтиради ва Иорданияда чемпион бўлишимизга муносиб ҳисса қўшади. Шунингдек, қолган мусобақаларда ҳам у биз учун муҳим футболчи.
«Пахтакор» жамоа сифатида юқори савияда. Лекин айнан битта футболчини айтиш керак бўлса, мен Ресанни айтган бўлардим. У ҳар қандай ҳолатда рақиблари учун хавфли кучга айлана олади.
Шунингдек, 90-рақамли ҳужумчи ҳам менда яхши таассурот қолдирди», — деди мутахассис.