Бугун
8
Ўзбек

Расман: Гуйе – «Ал Дирия» футболчиси

Футбол
10 август, 05:35
Томонлар ўртасидаги келишувнинг амал қилиш муддати ҳозирча очиқланмаган.
Расман: Гуйе – «Ал Дирия» футболчиси
Фото: Al Diriyah

Сенегал миллий жамоаси яримҳимоячиси Идрисса Гуйе фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради.

«Ал Дирия» клуби 36 ёшли футболчининг трансферини эълон қилди. Томонлар ўртасидаги келишувнинг амал қилиш муддати ҳозирча очиқланмаган.

Гуйе «Эвертон»дан келиб Саудия клуби сафига келиб қўшилди. Бунга қадар у 2022 йилдан бери «ирислар» шарафини ҳимоя қилиб келаётганди.

Ўтган мавсумда Гуйе жамоа сафида 25 та учрашув ўтказиб, 2 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Футболчи фаолияти давоида «ПСЖ», «Лилл» ва «Астон Вилла» каби клубларида ҳам ўйнаган.

Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчисининг трансфер қиймати 500 минг евро этиб баҳоланмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Al Diriyah Al Diriyah
Бугунги янгиликлар