Элит Осиё Чемпионлар Лигасида Эмилиан Карас «Пахтакор» бош мураббийи сифатида ишлайди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
«ОФК клублар мусобақалари учун талаблари сабабли Элит Осиё Чемпионлар Лигасида зарур лицензияга эга бўлган Эмилиан Карас бош мураббий сифатида расмий тадбирларда иштирок этади.
У ўйин қайдномаси, матбуот анжуманлари ва бошқа расмий тадбирларда «Пахтакор» бош мураббийи сифатида қатнашади», — дейилади хабарда.
Аввалроқ «Пахтакор»нинг «Ал Ҳусайн»га қарши баҳсини жанубий кореялик ҳакамлар бошқариши маълум қилинганди.