«Арсенал» бош мураббийи Микел Артета ҳимоячилар Вилям Салиба ва Юрриен Тимбер янги мавсум бошида жамоага ёрдам бера олмаслигини тасдиқлади. Ҳар икки футболчи ҳам ҳозирда жароҳатидан тикланмоқда.
«Вилям ҳозир дам олиш режимида. Жароҳатини оғирлаштириб юбормаслик учун у икки ҳафта давомида деярли ҳеч қандай машғулот ўтказмади. Тўлиқ тикланиш учун вақт керак бўлади.
Юрриен эса яхши ривожланмоқда, у аллақачон майдонга қайтган. Лекин ҳали жамоа билан тўлиқ машғулотларга қайтишига яна бир неча ҳафта бор», — деди Артета.
Салиба 2026 йилги жаҳон чемпионатида белидан жароҳат олган. Тимбер эса сон мушаклари шикастланиши сабаб турнирни ўтказиб юборган.
Уларнинг ўрнини мавсумнинг дастлабки учрашувларида Бен Уайт ва Кристиан Москера эгаллаши кутилмоқда.