UFC жангчиси Шавкат Раҳмоновнинг отаси Бақтибай Рахманулы Алпамисов 66 ёшида вафот этди.
Жангчи жамоасига яқин манба Раҳмоновнинг отаси 2 август куни вафот этганини тасдиқлади. Ozgerisinfo ахборот портали ижтимоий тармоқларида марҳум хотирасига бағишланган Қуръон тиловати ва хотира оши ҳақида маълумот жойлаштирилди.
«Ҳурматли қариндошлар, яқинлар ва дўстлар. Отамиз Алпамисов Бақтибай Рахманули хотирасига Қуръон тиловати билан пайшанба куни хотира оши берилади. Қуръон тиловатида иштирок этиб, дуо қилишингизни сўраймиз», — дейилади хабарда.
Аввалроқ Лионел Мессининг отаси вафот этгани маълум қилинганди.