«Барселона» Родри трансферини амалга оширишга яқинлашмоқда. Бу ҳақда Mundo Deportivo хабар берди.
Каталонияликлар яримҳимоячи билан шахсий шартнома бўйича барча масалаларни келишиб олган. «Манчестер Сити» билан музокаралар эса якуний босқичда.
Томонлар трансфер нархини ҳам деярли келишиб бўлган. Энди сўнгги тафсилотларни ҳал қилиш қолди.
Қайд этилишича, Испания миллий жамоаси яримҳимоячиси келаси ҳафтадаёқ «Барселона» сафига қўшилиши мумкин. Аввалроқ Родри «кўк-анорранглилар» сафига кўчиб ўтса, қанча маош олиши маълум қилинганди.