«Челси» яримҳимоячиси Энцо Фернандес билан ёзги трансферлар ойнасида хайрлашиши мумкин.
Журналист Экрем Конур маълумотига кўра, «кўклар» раҳбарияти аргентиналик 25 ёшли футболчини 140 миллион евро атрофидаги таклифларни кўриб чиқишга тайёр.
Фернандесга асосий даъвогар сифатида «Манчестер Сити» кўрсатилмоқда. Манчестерликлар нафақат Энцони, балки «Челси»нинг яна бир футболчиси — ҳимоячи Мало Гюстони ҳам ўз сафига қўшиб олишни хоҳламоқда.
Қайд этилишича, «шаҳарликлар» ушбу икки футболчи учун жами 228 миллион евро атрофида маблағ сарфлаши мумкин.
Маълумот учун, Фернандес Лондон клуби сафида барча турнирлар доирасида 54 та ўйинда майдонга тушиб, 15 та гол урди ва 7 та ассистни қайд этган.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади