«Арсенал» клуби ҳужумчи Габриэл Жезуснинг келажаги бўйича ўз позициясини белгилаб олди. Бу ҳақда Globo Esporte хабар бермоқда.
Манбага кўра, «тўпчилар» Жезусни ёзги трансферлар ойнасида сотишга тайёр. Лондон клуби 29 ёшли футболчининг трансфери учун камида 23 миллион евро олишни истамоқда.
Жезусга даъвогарлар орасида «Наполи» клуби бор. Неаполликлар бразилиялик ҳужумчининг хизматларига қизиқиш билдирмоқда ва уни таркибни кучайтириш вариантларидан бири сифатида кўрмоқда.
Ўтган мавсум Жезус Англия Премер-лигасида 14 та учрашувда иштирок этиб, 3 та гол урган.