Live
4
Ўзбек

«Кристал Пэлас» Уортон учун нарх белгилади. «Челси» эса асосий даъвогар

Футбол
9 август, 16:12
Шунингдек, «Реал» ва «Манчестер Юнайтед» жамоалари ҳам Адам учун даъвогарлик қилмоқда.
«Кристал Пэлас» Уортон учун нарх белгилади. «Челси» эса асосий даъвогар
Фото: Getty Images

«Челси» ва «Кристал Пэлас» яримҳимоячи Адам Уортон бўйича музокараларни давом эттирмоқда. Бу ҳақда Caught Offside нашри хабар берди.

Манбага кўра, «бургутлар» англиялик 22 ёшли футболчини 100 миллион евродан камига сотмоқчи эмас. Айнан шу юқори нарх трансфер бўйича музокараларнинг олдинга силжишига тўсқинлик қилмоқда. «Челси» Уортонни таркибга қўшиб олишни истаса, катта миқдорда маблағ сарфлашига тўғри келади.

Шунингдек, «Реал» ва «Манчестер Юнайтед» жамоалари ҳам Уортон учун даъвогарлик қилмоқда.

Ўтган мавсумда Адам барча турнирларда 53 та учрашув ўтказиб, 1 та гол ва 7 та голли узатма қайд этган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Челси Челси
  • Кристал Пэлас Кристал Пэлас
Бугунги янгиликлар