Бразилиялик ҳимоячи Рожер Ибанес Саудия Арабистонининг «Ал Аҳли» клубида қолади. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Манбага кўра, 27 ёшли футболчи жамоа билан янги шартнома шартларини келишиб олди. Янги битим 2030 йил июн ойига қадар амал қилади.
Маълумотларга кўра, футболчининг ўзи Жидда шаҳри жамоасида қолишга қарор қилган. Ҳимоячига бошқа клублардан қизиқиш бўлганига қарамай, у фаолиятини Саудия жамоасида давом эттириш вариантини танлаган.
Шу тариқа, у янги мавсумда ҳам жамоанинг асосий футболчиларидан бири сифатида ўйнашда давом этади.
Маълумот учун, Рожер фаолияти давомида «Флуминенсе», «Аталанта» ва «Рома» жамоалари шарафини ҳимоя қилган.