Live
1
Ўзбек

Слотнинг ёрдамчиси «Ал Аҳли» бош мураббийига айланди

Футбол
6 август, 10:50
Элит ОЧЛнинг сўнгги икки мавсумдаги чемпионига янги мураббий тайинланди.
Слотнинг ёрдамчиси «Ал Аҳли» бош мураббийига айланди
Foto: Getty Images

Марино Пушич «Ал Аҳли» клубининг бош мураббийи этиб тайинланди.

54 ёшли мутахассис сўнгги икки мавсумда Элит ОЧЛда зафар қучган Саудия Арабистони жамоаси билан 2028 йил июнига қадар мўлжалланган шартнома имзолади.

Пушич риёдликлар бошқарувида «Нюкасл»га йўл олган Маттиас Яйссленинг ўрнини эгаллади.

Нидерландиялик мураббий бундан аввал БААнинг «Ал Жазира» клубида фаолият юритган. У жамоани 2025 йил сентябридан 2026 йил июнига қадар бошқарди.

Шунингдек, Пушич Донецкнинг «Шахтёр» клуби бош мураббийи бўлган, шунингдек, Арне Слотнинг мураббийлар штабида АЗ ва «Фейеноорд» клубларида ҳам ишлаган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Аль-Ахли Джедда Аль-Ахли Джедда
  • Саудия Арабистони Про-лигаси Саудия Арабистони Про-лигаси
Бугунги янгиликлар