Набил Фекир «Ал Жазира»дан Саудия Арабистонининг «Абҳа» клубига ўтди.
Франция миллий жамоаси сафида 2018 йили жаҳон чемпиони бўлган яримҳимоячи фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради.
«Лион» ва «Бетис» клубларининг собиқ футболчиси сўнгги икки мавсумда «Ал Жазира» сафида тўп тепди. 33 ёшли франциялик янги клуби билан эркин агент сифатида шартнома имзолади.
Фекир БАА чемпионатидаги ҳар икки мавсумда ҳам «гол+пас» тизими бўйича 12 очко тўплади.
Маълумот учун, «Абҳа» ўтган мавсум якунларига кўра Саудия иккинчи дивизионида 1-ўринни эгаллаб, юқори лигага йўлланма олган.
Жаҳон чемпиони Фекир Саудия клуби билан шартнома имзолади
Футбол
6 август, 06:15
33 ёшли футболчи сўнгги икки мавсумни БААда ўтказганди.
Foto: Abha
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади