Франция миллий жамоаси собиқ бош мураббийи Дидие Дешам фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист Фабрис Ҳокинс хабар берди.
57 ёшли мутахассисни «Ал Аҳли» бош мураббийлигига тайинлаш имконияти кўриб чиқилмоқда. Жидда клуби «Нюкасл»га кетган Маттиас Яйсслега ўринбосар изламоқда ва Дешамни таклиф қилиш устида ишламоқда. Бироқ таниқли франциялик мутахассиснинг бу таклифга рози бўлиши эҳтимоли паст.
Маълумот ўрнида, Дидие 2012 йилдан шу йилга қадар Франция миллий жамоасини бошқарди. Якунланган жаҳон чемпионатида «уч ранглилар» яримфиналгача етиб борди ва унда Испанияга мағлуб бўлди. 3-ўрин учун баҳсда эса Англияга ютқазди.
«Ал Аҳли» эса Саудия чемпионатининг ўтган мавсумини 3-ўринда якунлаганди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади