«Реал» ҳужумчиси Эндрик фаолиятини бошқа жамоада ижара асосида давом эттириши мумкин.
AS нашри хабар беришича, бразилиялик 20 ёшли футболчи мунтазам равишда майдонга тушиш ва етарлича ўйин амалиётига эга бўлиш учун жамоасини вақтинча тарк этиш вариантини жиддий кўриб чиқмоқда.
Футболчига «Рома» ва «Астон Вилла» жамоалари қизиқиш билдирмоқда. Бу клублар Эндрик бўйича «Реал» билан музокараларни бошлашга тайёр.
Маълумот учун, у ўтган мавсумни «Лион»да ижара асосида ўтказиб, 21 та беллашувда 8 та гол урди ва 7 та ассист қайд этди.