Бугун
8
Ўзбек

«МЮ» Раумга қизиқиш билдирмоқда

Футбол
10 август, 05:46
Футболчининг «Лейпциг» билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзига қадар мўлжалланган.
«МЮ» Раумга қизиқиш билдирмоқда
Фото: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» клуби «Лейпциг» ҳимоячиси Давид Раумга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда The Athletic хабар берди.

Манбага кўра, манкунианликлар аввалроқ «Нюкасл»нинг чап қанот ҳимоячиси Люис Ҳоллни ўз сафига қўшиб олишга уринган. Бироқ 28 ёшли Раум энди «қизил иблислар» учун муқобил вариант сифатида кўрилмоқда.

Раум ўтган мавсумда «буқалар» сафида барча турнирларда 34 та учрашув ўтказиб, 3 та гол ва 9 та ассист қайд этган.

Футболчининг «Лейпциг» билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзига қадар мўлжалланган.

Transfermarkt маълумотларига кўра, Давиднинг бозор қиймати 25 миллион еврони ташкил этади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
Бугунги янгиликлар