Бугун
8
Ўзбек

«Ал Иттиҳод» Диаби бўйича «Интер» таклифини рад этди

Футбол
10 август, 05:25
Футболчининг Саудия клуби билан амалдаги шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган.
«Ал Иттиҳод» Диаби бўйича «Интер» таклифини рад этди
Фото: Getty Images

Саудия Арабистонининг «Ал Иттиҳод» клуби Мусса Диаби бўйича «Интер»да тушган таклифни рад этди. Бу ҳақда Sky Sport нашри хабар берди.

Манбага кўра, «нерадзурри» франциялик 27 ёшли вингер учун 20 миллион евро ва Кристиан Асланининг ҳуқуқларини таклиф қилди. Бироқ Жидда клуби ушбу таклифни қабул қилишни истамаган.

Шунга қарамай, «Интер» шартлари яхшиланган иккинчи таклифни ҳам тайёрламоқда.

Агар томонлар келишувга эришса, «Интер» Диаби учун йилига 6 миллион евро атрофида маош тўлайди.

Маълумот учун, Мусса ўтган мавсумда Жидда клуби сафида барча турнирлар доирасида 43 та учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол ва 15 та голли узатма қайд этган.

Футболчининг Саудия клуби билан амалдаги шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Интер М Интер М
  • Аль-Иттихад Аль-Иттихад
Бугунги янгиликлар