Ўтган мавсумда «Қизилқум» таркибида тўп тепган украиналик ҳужумчи Роман Папарига яна навоийликларга қайтди.
Қайд этилишича, футболчи ва клуб раҳбарияти ўртасида мавсум сўнггигача битим имзоланди.
Эслатиб ўтамиз, Роман Папарига «олтин изловчилар» таркибида умумий ҳисобда 28 та беллашувда майдонга тушиб 3 маротаба рақиб дарвозасини ишғол этган ҳамда 2 маротаба голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйган.