ОКМК бир қатор футболчиларини мавсум якунига қадар бошқа жамоаларга ижарага берганини эълон қилди. Унга кўра, жамоанинг 4 нафар аъзоси бошқа клубларга йўл олди.
Умиджон Эргашев — «Хоразм», Элбек Йўлчиев — «Қўқон-1912», Акбар Ўктамов — «Қўқон-1912» ва Риан Исламов — ФарДУ.
Футболчиларнинг ижара муддати 2026 йил 31 декабрга қадар белгиланган.
«Мазкур ижара келишувлари футболчиларнинг кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиши, тажриба орттириши ва профессионал маҳоратини янада оширишига хизмат қилади. ОКМК ФК футболчиларимиз янги жамоаларида муносиб иштирок этиб, ўз олдиларига қўйилган мақсадлар йўлида муваффақиятли фаолият олиб боришларига умид билдиради», - дейилади клуб хабарида.