«Нефтчи» ҳимоячиси ва сардори Анвар Ғофуров жароҳати сабаб сафдан чиқди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
«Жамоамиз Ўзбекистон Суперлигасининг 16-турида Навоийнинг «Қизилқум» жамоасига қарши майдонга тушди. Учрашувнинг биринчи бўлимидан сўнг футболчимиз Анвар Ғофуров бел соҳасида оғриқ ҳис қилгани сабабли алмаштирилди.
Беллашувдан сўнг ўтказилган тиббий текширувлар натижасида футболчининг бел соҳасидаги аввалги жароҳати қайталангани аниқланди.
Айни вақтда Анвар Ғофуров нейрохирурглар тавсияси ва назорати остида консерватив усулда даволаниш ҳамда реабилитация жараёнини ўтамоқда. Умуртқа билан боғлиқ жароҳатларда реабилитация ва спортга қайтиш жараёни мутахассис назорати остида босқичма-босқич олиб борилади.
Дастлабки режа бўйича футболчимиз тахминан 10 кун давомида даволанади. Кейинги ҳолати тиббий кўриклар асосида баҳоланиб, шундан сўнг жамоавий машғулотларга қайтиши белгиланади.
Анварга тезроқ соғайиб, сафимизга қайтишини тилаймиз!», — дейилади хабарда.
«Нефтчи» сардори сафдан чиқди
Футбол
10 август, 14:29
Анвар Ғофуровнинг белидан олган жароҳати қайталади.
Foto: Neftchi PFC