«Барселона» яримҳимоячиси Руни Бардакчи жароҳати сабабли узоқ муддатга сафдан чиқди.
Diario Sport маълумотига кўра, 20 ёшли швециялик машғулот вақтида жароҳат олган ва машғулотни охиригача давом эттира олмаган. Тиббий кўрикдан сўнг Бардакчининг тиззасида хочсимон пайлар узилгани аниқланди. Ушбу жароҳат сабабли футболчи 6-7 ойга майдонга туша олмайди.
Таъкидланишича, жароҳат «Барселона»нинг ушбу трансфер ойнасида Руни Бардакчи билан хайрлашиш режаларига халақит бериши мумкин. Бундан ташқари, вингер аввал ҳам жиддий тизза жароҳатини олган ва шу сабабли 10 ой футболдан четда қолган.
«Барса» хайрлашмоқчи бўлган Бардакчи узоқ муддатга сафдан чиқди
Футбол
10 август, 13:15
Бу жароҳат каталонияликларнинг трансфер режаларига халақит қилиши мумкин.
Foto: Getty Images