Live
2
Ўзбек

«Барселона» Алваресга муқобил вариант топди —манба

Футбол
10 август, 09:55
Бу ҳақда BILD нашри хабар беради.
 «Барселона» Алваресга муқобил вариант топди —манба
Фото: Getty Images

«Барселона» клуби «Атлетико» ҳужумчиси Хулиан Альварес ўрнига «Борнмут» форварди Эли Жуниор Крупини сотиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда BILD нашри хабар беради.

Манба маълумотларига кўра, каталонияликлар бош мураббийи Ҳанси Флик франциялик 20 ёшли футболчига қизиқиш билдирмоқда.

Шу билан бирга, «олчалар» футболчининг оғир жароҳатига қарамай, ўз ўйинчиси учун 80 миллион евродан ортиқ маблағ талаб қилаётгани таъкидланмоқда.

Қайд этилишича, «Барселона»нинг шорт-листидан шунингдек Ҳарри Кейн («Бавария»), Серу Гирасси («Боруссия Д») ва Александр Сёрлот («Атлетико») каби ҳужумчилар ҳам ўрин олган.

Ўтган мавсумда Крупи барча турнирларда 35 та ўйинда майдонга тушиб, 13 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

20+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар