Ёзги трансфер ойнаси ёпилиши арафасида «Андижон» жамоаси таркибни иқтидорли ҳужумчи Рустам Турдимуродов билан кучайтирди.
22 ёшли футболчи 2024 йилда ҳам «бургутлар» сафига келиб қўшилган ва 2025 йилнинг ўрталарига қадар ўйнаган. Бу вақт давомида 43 та беллашувда майдонга тушиб, 11 та гол уришга муваффақ бўлган.
Турдимуродов ушбу мавсумнинг биринчи ярмини «Пахтакор»да ўтказди. Пойтахтликлар сафида 13 та учрашувда 5 та гол урди.
«Ишонамизки, Рустам мавсумнинг иккинчи қисмида ўзининг ажойиб ўйинлари ва голлари билан жамоамизга фойда келтиради», - дейилади «бургутлар»нинг расмий хабарида.