Бугун
8
Ўзбек

«Навбаҳор»дан трансфер тақиқи ечилди

Футбол
10 август, 11:07
Клуб футболчилар олдидаги қарздорликни бартараф этган.
«Навбаҳор»дан трансфер тақиқи ечилди
Фото: UzPFL

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Футболчилар мақоми ва ўтиши бўйича қўмитасининг 2026 йил 12 май кунида чиқарилган 05-01-сонли қарори билан «Навбаҳор» футбол клубига унинг собиқ футболчилари Азимжон Ахмедов, Фаррух Қурбонов, Баҳром Козимов ва Нурмуҳаммад Тошпўлатовлар олдида вужудга келган қарздорликларни 10 июн кунига қадар бартараф этиш мажбурияти белгиланган эди.

Ўзбекистон футбол ассоциациясининг тегишли қўмитаси қарори ижросини таъминламаганлиги учун 2026 йилнинг 24 июл санасида «Навбаҳор»га нисбатан кетма-кет иккита рўйхатдан ўтказишнинг тўлиқ даврларида миллий ҳамда халқаро миқёсда янги футболчиларни Ўзбекистон Профессионал футбол лигасидан рўйхатдан ўтказишга тақиқ қўйилганди.

2026 йил 10 август куни Ўзбекистон футболчилар уюшмаси томонидан Футболчилар мақоми ва ўтиши бўйича қўмитага юборилган 45/316-сонли хатда келтирилишича, «Навбаҳор» футболчилар Азимжон Ахмедов, Фаррух Қурбонов, Баҳром Козимов ҳамда Нурмуҳаммад Тошпўлатов олдидаги мавжуд қарздорликларни тўлиқ бартараф этганлигини маълум қилган ҳамда клубга нисбатан молиявий эътирози йўқлигини билдирган.

Шу муносабат билан, «Навбаҳор»га нисбатан кетма-кет иккита рўйхатдан ўтказишнинг тўлиқ даврларида миллий ҳамда халқаро миқёсда янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишга қўйилган тақиқ олиб ташланди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Навбаҳор Навбаҳор
Бугунги янгиликлар