«Навбаҳор» ҳимоячиси Абдулла Абдуллаев жамоа билан шартномани бекор қиди. Бу ҳақда ПФЛ матбуот хизмати хабар берди.
28 ёшли футболчи 13 июл куни «лочинлар» билан шартнома имзолагаанди. Жароҳати сабаб жамоа сафида майдонга тушмаётганди.
Марказий ҳимоя ва таянч яримҳимоясида ўйнай оладиган футболчи фаолияти давомида «Бунёдкор», ОКМК ва «Пахтакор» жамоаларида ҳам тўп тепган.
Маълумот учун, Абдуллаев 2026 йилги Жаҳон чемпионатида Колумбия (1:3) ва Португалияга (0:5) қарши баҳсларда тўлиқ ўйнади.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади