Live
4
Ўзбек

Буадди «Манчестер Сити» билан шахсий шартнома бўйича келишиб олди

Футбол
10 август, 09:24
Буадди инглиз клуби билан 2031 йилнинг ёзига қадар битим имзолайди.
Буадди «Манчестер Сити» билан шахсий шартнома бўйича келишиб олди
Фото: Getty Images

«Манчестер Сити» клуби «Лилл» яримҳимоячиси Айюб Буаддини ўз сафига қўшиб олишга яқин. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Манбага кўра, «шаҳарликлар» марокашлик 18 ёшли футболчи билан шахсий шартнома шартларини келишиб олган. Энди клублар трансфернинг якуний шартлари бўйича музокара олиб бормоқда. Томонлар ўртасидаги келишув якуний босқичга яқинлашгани айтилмоқда.

Қайд этилишича, Буадди инглиз клуби билан 2031 йилнинг ёзига қадар битим имзолайди.

Маълумот ўрнида, Аюб «Лилл» асосий жамоаси сафида 96 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та ассист амалга оширган. 2026 йилги жаҳон чемпионатида эса яримҳимоячи Марокаш миллий жамоаси сафида 5 та ўйинда иштирок этди ва уларнинг барчасини асосий таркибда бошлади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Сити Манчестер Сити
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

5+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар