«Ливерпул»нинг яримҳимоячиси Алексис Макаллистер «Галатасарой» нишонига тушди. Бу ҳақда Yeni Asir газетаси хабар берди.
Манбага кўра, Туркия клуби аргентиналик 27 ёшли футболчи орқали таркибни кучайтирмоқчи. Клуб ҳозирда эҳтимолий трансфер шартларини ўрганишни бошлаган.
Шунингдек, «Манчестер Сити» ҳам Алексиснинг хизматига қизиқиш билдирмоқда.
Ўтган мавсумда у «қизиллар» таркибида 55 та ўйин ўтказиб, бешта гол урди ва еттита голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt маълумотларига кўра, Макаллистернинг нархи 70 миллион еврони ташкил этади.