«Манчестер Юнайтед» афсонаси Рио Фердинанднинг фикрига кўра «Манчестер Сити» АПЛ ғолиблигини қўлга киритарди, агар яримҳимоячи Родри жароҳат туфайли 17 та ўйинни ўтказиб юборишга мажбур бўлмаганида. Унинг айтишича, испанияликнинг жамоадан кетиши «катта муаммолар»га сабаб бўлади.
«Агарда Родри ҳар бир ўйинда иштирок эта олганида, «Сити» АПЛда ғолиб бўларди. «Арсенал»га ҳурматни сақлаган ҳолда, лекин агарда Родри 10 та ўйин кўпроқ ўтказганида, «Сити» лигани ютган бўларди. Ҳозир «Сити» икки муҳим фигурани йўқотмоқда — Пеп Гвардиола ва Родрини. Бу жуда катта чақирув», - деди Рио.
Эслатиб ўтамиз, Родри «Барселона»га ўтишга яқин турибди. Фердинанд «Олтин тўп» соҳибининг ўрнини босиш имконсиз деб ҳисобламоқда ва «Сити» ўртамиёна жамоага айланиб қолиши мумкинлигини таъкидламоқда.