«Наполи» ҳужумчиси Ромелу Лукаку фаолиятини Туркияда давом эттиради.
«Фенербаҳче» Белгия миллий жамоасининг 33 ёшли ҳужумчиси трансферини эълон қилди.
Келишув тафсилотлари ошкор этилмаган. Футболчи бугун кечқурун Туркияга учиб боради.
Аввалроқ Истанбул клуби Ромелу учун 6 миллион евро ва бонуслар тўлаши ҳақида хабар берилганди.
Ўтган мавсумда Лукаку А Сериясида атиги 5 та баҳсда майдонга тушиб, 1 та гол урган. 2026 йилги Жаҳон чемпионатида эса унинг ҳисобида 6 та ўйинда 3 та гол ва 1 та ассист бўлди.
Лукаку — «Фенербаҳче» футболчиси
Футбол
12 август, 12:15
«Наполи» белгиялик форвардни Истанбул клубига сотди.
Foto: Fenerbahce SK
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади